Иссиқхоналар учун экологик экспертиза тўлови 2,86 млн сўм этиб белгиланган

Иссиқхоналар учун экологик экспертиза тўлови 2,86 млн сўм этиб белгиланган

Ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликлари учун давлат экологик экспертизаси тўлови 9 миллион сўмдан 38 миллион сўмгача оширилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий изоҳ берилди.

Маълум қилинишича, табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга иссиқхоналар III тоифага киради. Улар учун давлат экологик экспертизаси тўлови 6,5 БҲМ — 2 млн 860 минг сўм этиб белгиланган. Аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятнинг айрим туманларидаги иссиқхоналар автоматик бошқарув, чанг-газ тозалаш ҳамда CEMS мониторинг тизимларини ўрнатиб, мувофиқлик сертификатини олса, кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғидан фойдаланишни давом эттириши мумкин.

CEMS тизими бўйича муҳим маълумотлар:
➖ ускунани харид қилиш ва ўрнатиш нархи 160 млн сўмдан бошланади;
➖ давлат мақсадли жамғармасидан 350 млн сўмгача маблағ 7 йилга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ажратилади;
➖ ускунани сертификатлаш иссиқхона эмас, уни олиб кирувчи ташкилот зиммасида. Бутун партия учун сертификатлаш 5–7 млн сўмни ташкил этади;
➖ CEMS учун техник топшириқ Экология қўмитаси томонидан бепул тайёрланади.

Эслатма: 2026 йил 1 декабргача газ ёки муқобил энергияга ўтиш талаби белгиланган тизимларни ўрнатмаган иссиқхоналарга нисбатан қўлланилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: