Тожикистон Халқаро жиноий судидан чиқишини маълум қилди
Тожикистон БМТни Халқаро жиноий суднинг Рим статутидан чиқиш ҳақида расман хабардор қилди. БМТ маълумотига кўра, тегишли билдиришнома 20 ноябрь куни қабул қилинган.
Мамлакатнинг суддан чиқиши 2027 йил 20 ноябрдан кучга киради. Бу Рим статутининг 127-моддасида белгиланган: чиқиш ҳақидаги хабарнома қабул қилинганидан бир йил ўтиб кучга киради.
Тожикистон 2000 йилда Рим статутини ратификация қилган ва Халқаро жиноий судга аъзо бўлган Марказий Осиёдаги ягона давлат эди.
