Эрон дунёнинг етакчи тўрт давлати қаторидан жой олган — Ғолибаф
Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибафнинг таъкидлашича, Эрон бугунги кунда, шубҳасиз, дунёнинг етакчи тўрт давлатидан бири ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг тийиб туриш (deterrens) стратегияси шундан иборатки, Теҳрон дунёнинг учта йирик давлати ўртасидаги учрашувларда бевосита иштирок этмаса-да, улар қабул қилган барча қарорларга ўз таъсирини ўтказа олади.
Ғолибафнинг қайд этишича, марҳум етакчи олий бош қўмондон сифатида шундай тийиб туриш тизими ва қуролли кучларни яратганки, унда қўмондонлар ҳалок бўлган тақдирда ҳам бошқарув тузилмаси ўз мустаҳкамлигини сақлаб қолади. Унинг таъкидлашича, Эрон рақиблари ушбу тизимнинг чидамлилигидан ҳайратда қолишган; ваҳоланки, улар юқори мартабали зобитларни нишонга олиш орқали — баъзан «ўриб ташлаш» амалиёти деб аталадиган тактика ёрдамида — мамлакат раҳбариятини беқарорлаштиришга умид қилишган эди.
