NATO бош котиби Марк Рютте Трамп билан учрашади
NATO бош котиби Марк Рютте 25 ноябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида музокаралар ўтказади. Бу ҳақда алянс матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар фаоллашган бир пайтда бўлиб ўтади.
Ташриф давомида Рютте АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакиллари билан ҳам учрашади. Музокаралар кун тартиби ҳозирча ошкор этилмаган.
