Зеленский Украина Фин қўлтиғидаги Россия кемасига ҳужум қилганини тасдиқлади

Зеленский Украина Фин қўлтиғидаги Россия кемасига ҳужум қилганини тасдиқлади

Украина президенти Володимир Зеленский Bloomberg нашрига берган интервюсида Украина Россиянинг «Спарта II» юк кемасига ҳужум қилганини тасдиқлади.

Зеленскийнинг айтишича, кема қурол-яроғ ташигани учун Украина томонидан нишон сифатида танланган. Бироқ Bloomberg нашри бу маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этган.

Зеленский Россия байроғи остидаги, қурол-яроғ ёки халқаро санкциялар остидаги юкларни ташувчи кемаларни Украина учун қонуний нишон деб ҳисоблашини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳужум Европа давлатларида турли муносабатларга сабаб бўлган. Айрим Европа ҳамкорлари Болтиқ денгизидаги бундай воқеалардан хавотир билдирган.

Зеленский вазирлар ва ҳарбийларга Европа ҳамкорлари билан кўпроқ мулоқот қилишни, уларни бундай операциялар ҳақида олдиндан етарли маълумот билан таъминлашни топширганини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: