Украина учун НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари берилиши мумкинми?
19 ноябрь куни Берлинда бўлган Жаред Кушнер Кремлни Украина учун бундай хавфсизлик кафолатларини қабул қилишга кўндиришга эришилганини айтди.
Бу баёнотга муносабат билдирган Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва Вашингтон НАТОнинг 5-моддасини бир хил талқин қилаётганига шубҳа билдирди. Зеленскийнинг фикрича, ушбу кафолатлар Украина ҳудудида ҳамкор давлатларнинг муайян ҳарбий кучлари бўлишини назарда тутиши керак.
Карнеги жамғармаси вакили Эрик Чарамелланинг огоҳлантиришича, Ғарб давлатлари Украина мудофаасида иштирок этишга ҳақиқий тайёрлигини намоён этмаса, НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш расмий хавфсизлик кафолатлари Россияни янги босқиндан тийиб қолиши қийин.
Унинг таъкидлашича, Украина хавфсизлигининг энг ишончли кафолати мамлакатнинг ўз кучли армияси бўлиши керак.
