Хитой Ойнинг орқа томонига учувчисиз зондни учирди

Хитой Ойнинг орқа томонига учувчисиз зондни учирди

“Чаньэ-6” зонди Ойнинг энг катта кратерига қўниши, 2 кг тупроқ намуналарини тўплаши ва уларни Ерга этказиши керак. Миссия 53 кун давом этади. Унинг қийинлиги шундаки, Ойнинг орқа томони ҳеч қачон Ердан кўринмайди ва у билан тўғридан-тўғри радиоалоқа ўрнатиш иложсиз.

2019 йилда Хитой биринчи марта “Чаньэ-4” зондини Ойнинг ирқа томонига муваффақиятли учирган эди. 2020 йилда “Чаньэ-5” миссияси билан Хитой Ойнинг кўринадиган томонидан ой тошларини йиғиб, уларни Ерга олиб келган АҚШ ва Совет Иттифоқидан кейин учинчи давлат бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: