Канада ҳукумати Исроилга қурол экспорт қилишни тўхтатишни талаб қилди
Канадада мамлакат ҳукумати Исроилга ҳарбий маҳсулотлар экспортини тўхтатишни талаб қилиб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.
Даъво Халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича Канада адвокатлари (CLAIHR), Фаластинда жойлашган «Ал-Ҳақа Лаw» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Ғазода ўлдирилган канадаликларнинг бир гуруҳ оила аъзолари томонидан берилган.
Ҳужжатда айтилишича, Оттава Исроилга ҳарбий техника етказиб беришда давом этиб, «халқаро ҳуқуқий мажбуриятларини» бузган.
Хусусан, Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли ва адлия вазири Ариф Виранига қарши айбловлар илгари сурилган.
Баёнотда қайд этилишича, Канаданинг Импорт ва экспортга рухсат бериш тўғрисидаги қонуни, агар улар «тинчлик ва хавфсизликка путур етказса ёки халқаро ҳуқуқни бузса» қурол жўнатишини тақиқлайди. Исроилга қурол сотиш учун рухсатномалар берилаётганда бу қонун бузилганлиги таъкидланган.
БМТ махсус маърузачилари 23 февраль куни қилган баёнотида Исроилга қурол сотишни зудлик билан тўхтатишга чақирди, чунки улар Ғазо секторида халқаро қонунларга зид равишда қўлланилади.