Глобал Тинчлик Саммитида учта асосий масала кўтарилади
15-16 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Глобал Тинчлик Саммитида Украина учта масалага эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский айтиб ўтди.
«Бу масалалар: энергетика ва ядро хавфсизлиги, шунингдек, эркин навигация ва алмашинув масалалари. Бу икки саволдан иборат гуманитар трек: барчасини барчасига алмаштириш ва Россияга депортация қилинган болаларни қайтариш», – деди у.
«Агар барча давлатлар ушбу дастлабки учта масалани қўллаб-қувватласа, унда батафсил ўзгаришлар бўлади ва уларни Россия томони билан давлатлар билан воситачилик қилиш орқали ҳал қилиш мумкин», — дея қўшимча қилди президент.
Швейцария ҳукумати Владимир Зеленскийнинг январь ойида бўлган ташрифи чоғида тинчлик конференцияси ташкил этишга рози бўлган эди. 10 апрель куни эълон қилинган баёнотда «тинчлик жараёнини бошлаш учун юқори даражадаги конференцияни ўтказишга ҳозирча етарлича халқаро ёрдам мавжудлиги» айтилади.