Белгородда кўп қаватли уй подезди қулади

Белгородда кўп қаватли уй подезди қулади

Бугун, 12 мат куни Белгороддаги 10 қаватли тураржойга снаряддан ҳужум қилинди. Зарба оқибатида кўп қаватли уйнинг кириш йўлаги, яъни подез бутунлай қулаб тушган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган. Харобалар остида 20 киши қолиб кетгани тахмин қилинмоқда. Ҳозиргача улардан 7 киши чиқариб олиниб, шифохонага ётқизилган.

Белгород области губернатори Вячеслав Гладковбинога снаряд келиб урилганини маълум қилди. У ҳодисада Украина қуролли кучларини айблаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: