Тарих ва бугунги сиёсат қўшилиб кетишига чиройли мисол
Эсингизда бўлса, 2017 йилда ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш ҳақида баёнот берганди. Сана бежиз танланмаган — ундан 1917 йилда Бальфур декларацияси қабул қилинган эди.
Трампнинг баёнотига бағишлаб Исроилнинг Mikdash номли ташкилоти 2018 йилда хотира тангаларини чиқарди. Унда Трамп ва Бальфур декларациялари тилга олинади. Лекин тангада Трамп билан Бальфур эмас, Кир II тасвирланган.
Айнан ушбу буюк форс шоҳи яҳудийларнинг Бобил асоратидан Қуддусга қайтишига рухсат берган. Танга муаллифлари Трампнинг ишини Кир II нинг иши билан қиёслашдан ташқари, бугун Исроилни тан олмайдиган, аммо Кир II билан фахрланадиган Эроннинг ҳам жиғига тегиб қўйганди.
Ўз Кир II яҳудийларга меҳрибон ва умуман толерант ҳукмдор сифатида бугунги Ғарбда жуда машҳур.
Манба: @AsanovEldar