Украина урушида Россиянинг камида 53 586 аскари ҳалок бўлган — ОАВ
Украина урушида Россиянинг камида 53 586 аскари ҳалок бўлган.
Россиянинг “Медиазона” нашри ва BBC рус хизмати 17 май, жума куни Россиянинг Украинага ҳужуми натижасида рус армиясининг йўқотишлари ҳақидаги хулосани янгилади. Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси очиқ манбалардан Россия Қуролли кучларининг 53 586 нафар ҳарбий хизматчиси, шу жумладан камида 6 441 нафар сафарбар қилинганлар ҳалок бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлди.
Икки ҳафта ичида камида 1431 аскар фронтда ҳалок бўлди. Бу 2022 ва 2023 йиллардаги ўртача йўқотишлардан юқори, дейилади матнда.