«Чак-чука, чак-чука!..» Вообще даҳшат!.. (видео)

«Чак-чука, чак-чука!..» Вообще даҳшат!.. (видео)

Ўлай агар, биров тушунса. Лекин мусиқа… ана шу мусиқа сабаб, номини ҳам билмайдиганимиз «чака-чука» ҳаммани давранинг ўртасига тортиб кетган. Бу ёғи тўй. Тўйда ҳамма нарса бўлаверади. «Чака-чука»ми, «гумбур-сумбур»ми, «данг-дунг»ми?! Ишқилиб, нималардир деб бақириб турсанг, бу ёғига ёпиштириб кийим кийсанг, ялтир-юлтуридан… бетинг-у, кўзинг-у, сочинг-у, умуман олганда, белдан тепасига обдан ишлов берсанг, соққа дегани оқиб келаверади. Бу ёғи ҳамманинг ҳурмат-иззатида бўласан. У ёқдан туриб телефонига муҳрлашади, бу ёқдан туриб… Хуллас, кайф. Бошқасининг нима кераги бор, сенга? Тўғрими?!

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: