Тупурганлик учун 5 суткагача қамоқ белгиланиши “фейк” хабар бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда жамоат жойларида тупургани учун 5 суткагача қамоқ белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, бу маълумот ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча қонунчиликда бу каби вазиятда қамоқ жазосини қўллаш бўйича янги норма киритилиши режада йўқ.