Самарқандда Италиядан келтирилган гул кўчатлари йўқ қилинди
Италиядан Самарқандга келтирилган гул кўчатлари йўқ қилингани маълум бўлди.
Хабарга кўра, мазкур гулларда бактериал касаллик қўзғатувчи ҳамда маълум турдаги зараркунанда борлиги аниқланган. Самарқанд шаҳрида оилавий корхона тадбиркорлиги билан фаолият юритувчи ташкилотга Италиядан 100 дона карантин остидаги маҳсулот атиргул кўчатлари (rose climbingrampicante mix photos) ҳамда 100 дона gardania grandiflora гуллари олиб келинган.
Ушбу маҳсулотлардан бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолият давлат инспекторлари томонидан намуналар олиниб, марказий фитосанитария лабораториясига экспертиза хулосаси учун юборилган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кўчатлар erwinia amylovora бактериал кассалик қўзғатувчи ҳамда prunus necrotic ringspot вируси (данак мевали дарахтларнинг некротик доғланиш касаллиги) ва 100 дона gardania grandiflora цитрус оқ қаноти зараркунандаси борлиги аниқланган.