Қўй гўштини қандли диабетга чалинган ва ортиқча вазнли одамлар истеъмол қилиши тавсия этилади
Қўй гўшти азалдан фойдали озуқа ҳиссобланган. Қадим замонлардан бери шифобахш хусусиятларга эга бўлган – қўй гўштини истеъмол қилган киши, узоқ умр кўрган, эркак кучини яхшилаган, деб ҳисоблашган. Бугунги кунгача болалар шамоллаган бўлса, қўчқор ёғини беришади ёки уни танага малҳам сифатида суртишади.
Қўй гўшти бошқа гўшт турларига нисбатан аминокислоталар, витаминлар ва микроэлементларнинг энг яхши таркибини ўз ичига олади. У ҳатто етарли миқдорда фторидни ўз ичига олади, бу эса тишларга фойдали таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, қўй гўштида бошқа гўштларга қараганда 2-баравар кам ёғ мавжуд. Бундан ташқари, қўй гўшти оз миқдорда холестеринни ўз ичига олади (мол гўштидан 2 баравар, кам).
Қўй гўштининг бу хусусиятларидан фойдаланган ҳолатда, қандли диабет ва ортиқча вазнли одамлар томонидан истеъмол қилиш тавсия этилади.