Боланинг тезроқ равон гапириши учун – педиатр маслаҳатлари
Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг.
Бола тилида суҳбатлашманг.
Бола 6 ойдан ўтгач у билан оғизни чўччайтириб «ширингина» гапиришнинг фойдаси йўқ.
Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади.
Болага кўп савол беринг.
Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг.