Мардикорга айланган олим!..

Мардикорга айланган олим!..

Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.
Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – деб умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.
Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини кўкларга кўтарилганини  беҳад кўп кўрдим.
Ачинаман…
Аброр Зоҳидов
Дўстларингизга ҳам юборинг: