Ўзи уни тайини йўқ эканда!.. (видео)
Бўлмаса, как положено экилган. Томирлари бақувват, жуда бир зўрлари танлаб олинган. Кейин керакли чуқурлик қазилиб, шу ерга ўрнатилган. Ундан сўнг, гўнг билан тупроқ аралаштирилиб тубига солинган. Кейин сув қуйилган. Мана қанча вақтки, сувдан бир марта ҳам қисилмаган. Оби-тобида бериб келинаяпди. Аммо бу эси йўқ дарахтни сира кўкариб кетгиси йўқ. Бўлди, яшамайман ўламан, деб оёқ тираб туриб олган. Ҳа-а, худди шунақа бўлган. Бўлмаса, Наманган вилояти Поп туманида бундай дарахтларга ўзгача меҳр беришади.