БМТ Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди

БМТ Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (УНРWА) Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди. УНРWА Х платформасида эълон қилинган баёнотда айтилишича, таъминот тақчиллиги ва ишончсизлик туфайли жамиятда озиқ-овқат тарқатиш ҳозирда имконсиз, Рафаҳдаги тарқатиш пункти ва озиқ-овқат омбори эса шаҳарнинг шарқий қисмида давом этаётган Исроил ҳарбий амалиёти туфайли ёпилган

Май ойи бошидан буён Исроил армияси халқаро ҳамжамият огоҳлантиришларига зид равишда Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатининг қолган тузилмалари аниқланган Рафаҳдаги нишонларга қарата мақсадли қуруқликдаги амалиётлар ва ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: