Тожикистонда ҳижобга қарши қонун қабул қилинди

Тожикистонда ҳижобга қарши қонун қабул қилинди

Тожикистон парламенти «Тожикистон Республикасида анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Бундан буён миллий маданиятга зид деб ҳисобланган кийимларни кийиш тақиқланади. Мутахассисларнинг фикрича, қонун мусулмонларнинг ҳижоб каби тор кийимларига қарши қаратилган, дея хабар беради Азаттик радиоси. Шу билан бирга, қонунда миллий кийим нима эканлиги ҳақида аниқ тушунтириш берилмаган.

 

Қонунни бузганлик учун оддий фуқаролар учун 700 доллар ва мансабдор шахслар учун бир неча минг доллар эквивалентида катта миқдорда жарима назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) расмий Вашингтонга диний эътиқод эркинлиги тамойилларини бузгани учун Тожикистоннинг давлат идоралари ва айрим фуқароларига нисбатан санкциялар қўллашни тавсия қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: