Бодомнинг ёшартирувчи таъсири
Бодомнинг хусусиятларидан бири унинг ёшликни сақлаш ва гўзалликни сақлаш қобилиятига эга эканлигидадир.
Бу ёнғоқ таркибида кучли антиоксидант бўлган кўп миқдорда Е витамини мавжуд. Маълумки, антиоксидантлар эркин радикалларнинг зарарли таъсирини камайтирадиган моддалардир, эркин радикаллар соғлом ҳужайраларга зарар етказиши, терининг эрта қаришига, ҳаттоки саратонга касаллигига ҳам олиб келиши мумкин.
Ушбу ҳалокатли жараёнларнинг олдини олиш учун танамиз антиоксидантларга муҳтож. Антиоксидантлар бошқа ёнғоқларда ҳам учрайди, лекин бодомда кўп миқдорд антиоксидантлар мавжуддир.
Организмга кунлик Е витамини йетказиб бериш учун атиги 10-20 грамм бодом (10-20 дона) истеъмол қилиш кифоядир.