Алое веранинг фойдалари
Алое вера ўсимлигининг ичидаги гел яллиғланишга ва оғриқларга қарши бирикмаларга, шунингдек, микробларга қарши ва антиоксидант бирикмаларга бой. Тери учун фойдали ўсимлик турларидан бири бўлган алое вера ўсимлигининг баргларидаги гелни тананинг қуруқ қисмларига суртиш орқали сиз терини намлаш ва тери ажинларини олдини олишингиз мумкин. Кўз остидаги ҳудудга мунтазам суртилганда қора доираларни ҳам йўқ қилади. Алое вера, шунингдек, ҳашарот чақиши ёки аллергиядан келиб чиққан шиш, оғриқ ва қизаришни бартараф этишда самарали бўлиб, терига фойдали ўсимликлар қаторига киради, экзема ва псориаз каби тери муаммоларининг аломатларини камайтиришга ёрдам беради.