Арманистон шимолидаги сув тошқини зонасидан 232 киши эвакуация қилинди
Арманистон шимолидаги сув тошқини зонасидан 232 киши эвакуация қилинди: Ички ишлар вазирлиги айни соатдаги вазият ҳақида хабар берди.
Жабрланган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларида 30 нафар жанговар экипаж ва 324 нафар қутқарувчи иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, Лори шаҳридаги Туфенкиан меҳмонхона мажмуасидан 28 киши олиб кетилган. Санахин вокзалига яқин ҳудуддан 110 киши, Ташир шаҳридан 62, Алаверди шаҳридан 22, Айрум шаҳридан 7, Дилижон шаҳридан 2, Хагартсин қишлоғидан 1 киши эвакуация қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ереванда содир бўлган сув тошқини оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. 13 та ҳодиса пойтахт Арабкир, Шенгавит, Эребуни туманларида қайд этилган.