Араб давлатлари Туркиянинг Ғазога қўшин юбориш таклифини рад этди
Ғазо секторида уруш бошланганда Туркия араб давлатларига хавфсизлик режасини таклиф қилди, деб хабар бермоқда Yeni Şafak. Қайд этилишича, режага кўра, Туркия ва араб давлатлари қўшма ҳарбий кучларни тузиб, Ғазо секторига жойлаштириши керак эди.
Бироқ араб давлатлари, жумладан, Миср бу таклифни рад этди. Бундан ташқари, араб давлатлари Ғазо секторида ўз қўшинларини жойлаштириш ғоясидан воз кечдилар.
Бу режа Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан томонидан араб давлатларига ташрифи чоғида илгари сурилгани таъкидланган.