Нега какао жуда фойдали?
Эрталаб бир пиёла какао кайфиятингизни яхшилайди ва ҳаёт кучини оширади. У хотирани яхшилайдиган ва мияни рағбатлантирадиган моддаларни ўз ичига олади.
Какао кўплаб фойдали микроелементларнинг таркиби бўйича етакчи сифатида эътироф этилган ва таркибидаги цинк миқдори бўйича унга тенг келадигани умуман йўқ!
Шунингдек, какао таркибида яна бир модда – эпикатехин мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида танангизни саратон, қандли диабет, юрак хуружи ва инсулт каби кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.