Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди. У 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Унга кўра,

экспорт қилишга ёки республика ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;
юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;
жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.
Техник регламент:

хом ашё ва ингредиентлар;
ташиш ва сақлаш;
ишлаб чиқариш;
қадоқлаш;
тиббий огоҳлантиришларга талабларни белгилайди.

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларини белгилайди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ўрамида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: