Кулавериб, иржайиб-тиржайиб қолдим!.. (видео)
Ҳозир кўчада нуқул тишимни оққини кўрсатиб юрибман. Иршайиб юраверганингдан кейин шундай бўлиб қоларкансан. Ўзи шунга мажбур ҳам бўласанда. Айниқса, мошинангни ғилдираги чуқурчага тушиб кетганида, бозорлардаги нарх-наволарни кўрганингда, жарима хатлари кетма-кет келиб турганида, кейин яна бошқа-бошқа тўловлар кўз очирмай қўйганида, фақат иржаясан. Зўр бўлаяпди, дейсан. Ёмон мазза қилаяпман, дейсан. Ҳатто манавиларга ўхшаб қўшиқ айтиб юборасан!..