Лавровнинг ёрдамчиси даҳшатли баёнот берди

Лавровнинг ёрдамчиси даҳшатли баёнот берди

Киевга Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

«Америка раҳбарларини ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган нотўғри ҳисоб-китоблардан огоҳлантирмоқчиман. Номаълум сабабларга кўра, улар ўзларига берилиши мумкин бўлган жавоб жиддийлигини етарлича баҳоламаяптилар», деди Рябков ва Вашингтонни «Россиядан келаётган огоҳлантиришларни иложи борича жиддий қабул қилишга» чақирди.

Аввалроқ Владимир Путин ҳам худди шундай баёнотлар билан чиққан эди. «НАТО давлатлари вакиллари, айниқса Европада, айниқса, кичик давлатларда, улар умуман нима билан ўйнашаётганидан хабардор бўлишлари керак. Улар шуни ёдда тутишлари керакки, улар одатда жуда зич аҳолиси бўлган кичик ҳудудга эга давлатлардир. Бу эса Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш ҳақида гапиришдан олдин ёдда тутишлари керак бўлган омилдир», — деган Россия раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: