Словения Давлат Ассамблеяси мустақил Фаластин учун овоз берди

Словения Давлат Ассамблеяси мустақил Фаластин учун овоз берди

Словения Давлат Ассамблеяси мустақил Фаластин учун овоз берди

Словения Давлат ассамблеяси (парламенти) Фаластин давлати мустақиллигини тан олишга қарор қилди. Овоз беришда 53 нафар депутат иштирок этди, 52 нафари ёқлаб овоз берди. Шу тариқа Словения БМТнинг 147-давлати ва Европа Иттифоқининг Фаластин мустақиллигини тан олган 10-давлати бўлди.

Овоз беришдан олдин узоқ муҳокамалар бўлиб ўтди, деб хабар беради Словения радиоси.

Мухолифатдаги Словения Демократик партияси Фаластинни тан олиш «ХАМАС террорчи ташкилотини қўллаб-қувватлаш» билан баробар эканини айтди ва бу масала бўйича маслаҳат референдуми ўтказишни таклиф қилди, бироқ Штат Ассамблеяси СДПнинг таклифини рад этди.

«Тарихий қадам»: Словения Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: