Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бош директори Кристоф Делуар вафот этди
«Чегара билмас мухбирлар» (РСФ) халқаро ноҳукумат ташкилоти бош директори Кристоф Делуар 53 ёшида вафот этди.
РСФ веб-сайтида айтилишича, у 8 июнь куни эрталаб вафот этган. У 2012 йилдан буён ташкилотни бошқариб келади.
Маълум қилинишича, Делуар саратон касаллигидан азият чеккан.