Тошкентда Лаcэтти бутунлай ёниб кетди

Тошкентда Лаcэтти бутунлай ёниб кетди

Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 12 июнь куни соат 14:20 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Лаcэтти русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: