Тошкентда иккита автобус тўқнашди (Видео)

Тошкентда иккита автобус тўқнашди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 58- ва 131-йўналишдаги иккита автобус аварияга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 14 июнь куни соат 16:14 ларда содир бўлган.

 

King Long русумли 131-сонли йўналиш ҳайдовчиси Р.Б. бошқарувидаги автобус Янги Сергели кўчаси пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдани ўтказиш учун тўхтаган. Шу вақтда орқадан оралиқ масофа сақламай ҳаракатланиб келаётган King Long русумли 58-сонли йўналиш ҳайдовчи К.Б. бошқарувидаги автобус урилган.

 

Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси, чиптачиси ва 2 нафар йўловчилари тан жароҳати олган, автобуслар техник шикастланган.

 

Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: