Парижликлар Сафоновнинг трансферини элон қилди

Парижликлар Сафоновнинг трансферини элон қилди

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби россиялик «Краснодар» дарвозабони Матвей Сафоновнинг трансферини расман эълон қилди.

25 ёшли дарвозабон ПСЖ билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Битимнинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, «буқалар» футболчини сотишдан 20 миллион евро ишлаб олишган.

Сафонов Краснодар битирувчиси. «Буқалар»нинг асосий жамоаси таркибида Матвей 174та ўйинда қатнашиб, 208та гол ўтказиб юборган ва 52та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Шунингдек, дарвозабон Россия терма жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: