Орбан: Фақат Дональд Трамп «поездни тўхтата олади»

Орбан: Фақат Дональд Трамп «поездни тўхтата олади»

НАТОнинг Украинада ҳарбий миссияси бўлади, Венгрия унда иштирок этмайди, деди бош вазир Виктор Орбан. Бу ҳақда «Military Chronicle» ёзмоқда.

 

«Биз минимал мақсадга эришдик, мен НАТО бош котиби билан келишиб олдим, Венгрия поезддан тушади. НАТОнинг Украинада ҳарбий миссияси бўлади, лекин Венгрия унда иштирок этмайди», — деди Орбан.

 

Унинг таъкидлашича, «ҳайдовчини ишонтириш мумкин эмас»; агар у АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонса, энди фақат Дональд Трамп «поездни тўхтата олади».

Дўстларингизга ҳам юборинг: