Эҳтиёт бўлинг, ушбу маҳсулотлар организмдаги кальцийни ювиб кетади
– Пальма ёғи – кальцийнинг сўрилишини камайтиради, бошқа кўплаб фойдали моддаларнинг сўрилиш даражасини хам пасайтиради.
– Кофе – кўп миқдорда истеъмол қилинса, танадан кальций ва бошқа минералларни ҳам олиб ташлайди.
– Шакар ва таркибида шакар тутган газли ичимликлар – кальцийнинг организмга сингишига халақит беради. Кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилинса, ичак микрофлораси бузилади. (Аслида барча фойдали моддалар ичакда сўрилади).
– Туз ва спиртли ичимликлар ҳам кальцийнинг сўрилишига салбий таъсир қилади