БМТ бош котиби Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги кескинликнинг оқибатларидан хавотир билдирди

БМТ бош котиби Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги кескинликнинг оқибатларидан хавотир билдирди

Антониу Гутерришнинг фикрича, Исроил ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги кескинлик фонида Яқин Шарқда можаронинг кенгайиши мумкинлиги хавфи юзага келмоқда.

 

“Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги кескинликнинг кучайиб бораётганидан чуқур хавотиримни изҳор этишга мажбурман. Яқин Шарқда можаронинг кенгайиши хавфи ҳақиқий тус оляпти, ундан қочиш керак. Минтақа ва дунё халқлари Ливаннинг яна бир Ғазо бўлишига йўл қўймаслиги керак”, — дея маълум қилди Гутерриш журналистлар билан суҳбатда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: