Энди ногиронларда ҳам сайланиш ҳуқуқига бўлади
Сенаторлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги”ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловга кириши, сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, шунингдек, таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратишга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.