Шулар фақиру, бечора, нотовонми?! (видео)

Шулар фақиру, бечора, нотовонми?! (видео)

Кўзларида кўраяпсизми, шу туйғуни? Йўқ. Бечорага сира ўхшашмайди. Қайтанга бахтлига ўхшашади. Чунки улар биз каби  дунёнинг матоҳларига муккасидан кетмаганлар. Ҳаётлари жуда оддий. Муҳими ейишга овқатлари, кийишга кийимлари бўлса бўлди. Қолганининг ҳаммаси икки тийинга қиммат. Аслидаям шу-ку. Лекин биз тан олмаймиз. Кўзимизни, қасрлар, қиммат баҳо мошиналар, телефонлар, ялтир юлтурлар эгаллаб олган. Биз фақат шуларни кўрамиз. Ва фақат унинг учун ўлиб-тириламиз. Асли лозим бўладиган нарса эса эсимиздан чиқиб кетган. Эсимизга солиб турувчиларни эса ёмон кўрамиз!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: