Ғазода ҲАМАС гуруҳи билан жангнинг шиддатли босқичи ниҳоясига етмоқда
Ғазода ҲАМАС гуруҳи билан жангнинг шиддатли босқичи ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
«Бу уруш тугайди дегани эмас, аммо ҳозирги босқичдаги уруш Рафаҳда тугайди. Бу ҳақиқат», — деди у 14-канал журналистларига.
Бош вазир, шунингдек, Ғазода асирга олинган гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан «қисман келишиш»га тайёр эканини айтди, бироқ уруш ҲАМАС йўқ қилинмагунча давом этишини яна бир бор таъкидлади.
Нетаньяҳунинг айтишича, Ғазодаги шиддатли жанглар тугагач, Исроил сўнгги ҳафталарда “Ҳизбуллоҳ” билан жанглар авж олган Ливан билан шимолий чегарасига қўшимча кучларни жойлаштириши мумкин.
«Биз буни, биринчи навбатда, мудофаа мақсадида, иккинчидан, фуқароларимизни уйларига қайтариш учун қиламиз. Агар буни сиёсий жиҳатдан қила олсак, ажойиб бўлар эди. Агар бундай бўлмаса, биз бошқача йўл тутамиз, лекин биз ҳаммани — шимол ва жанубнинг барча аҳолисини уйига қайтарамиз», — дея қўшимча қилди Нетаньяҳу.