АҚШ Олий суди Доналд Трампни «қисман дахлсизлик ҳуқуқига эга» деб топди

АҚШ Олий суди Доналд Трампни «қисман дахлсизлик ҳуқуқига эга» деб топди

Олий суд раиси Жон Робертснинг таъкидлашича, президент ўз лавозимида бўлган вақтида содир этган расмий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишдан «мутлақ иммунитет» га эга.

«Норасмий ҳаракатлар учун иммунитет мавжуд эмас», — дея қўшимча қилди Робертс ва собиқ президентга қўйилган айбловларнинг расмий ёки норасмий хатти-ҳаракатларга алоқадорлигини аниқлаш учун ишни қуйи судга юборди.

Доналд Трамп Олий суднинг бу қарорини «демократиянинг ғалабаси» деб атади.

«Бу Конституциямиз ва демократиямиз учун катта ғалаба. Америкалик эканлигимдан фахрланаман!», — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Sosial ижтимоий тармоғида саҳифасида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: