Ухлаш учун энг яхши вақт
– Уйқуни бошлаш учун энг яхши вақт тунги соат 10дан 2гача. Қоронғи куннинг бошланиши билан инсон танасида мелатонин — уйқу гормони ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ухлаш вақти куннинг қоронғи вақтига мос келиши керак.
– Ёруғлик кўзнинг тўр пардасига тушганда, мияда мелатонин ишлаб чиқариш камаяди ва энергия гормони – кортизол қонга чиқарила бошлайди. Ушбу гормон кўнгилни кўтаришга ва уйқудан тезроқ уйғонишга ёрдам беради.