Ўзбекистонда сўнгги 7 йил ичида ОТМлар сони 77 тадан 211 тага кўпайди
Олий таълим муассасаларига қабул қилиш даражаси эса 9 дан 42 фоизга етди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева БРИКС парламент форумида маълум қилди.
“Ўзбекистонда 30 га яқин хорижий олий ўқув юртларининг ярмидан кўпи МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келади”, дея қўшимча қилди у.