Исроил Ливан ҳарбий машинасини ўққа тутди

Исроил Ливан ҳарбий машинасини ўққа тутди

Исроил армияси Ливан жанубидаги Взани қишлоғи яқинида ҳарбий машинага қарата ўт очди.

Ливаннинг NNA расмий ахборот агентлигига кўра, машинага камида тўртта снаряд тушган, бироқ қурбонлар йўқ.

Исроил армияси 2023 йил 8-октабрдан бери Ливан жанубида Ҳизбуллоҳ жангариларига қарши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ Ливан армияси ва ҳарбий базалари ҳозирча нишонга олинмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: