Хушбўй гиёҳларнинг шифобахш фойдалари
Қаттиқ чарчасангиз – пўртаҳол (апельсин), яронгул, туринж (лимон), қораарча, ялпиз ҳидланг.
Бош оғриғи, асаб толиқишида – райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, уларга қараб ўтиринг.
Уйқусизликда – райҳон, ёсумангули (жасмин), арпабодиён, долчин ҳидланг.
Ақлий толиқишда – райҳон, ялпиз, тизимгул, қораарча, жамбил ҳидланг.
Хотира сусайганида – райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга қўшиб тановул қилинг.
Толиқишда – райҳон, тизимгул, долчин, занжабил ҳидланади, чойга ёки таомга ҳам қўшилади.
Асаб бузилишида – арпабодиён, ванилин, тоғрайҳон, лавзей ҳидланади.
Ваҳимага тушган одам – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул ҳидласин. Уларни еса ҳам бўлади.
Руҳий азобланишда – пўртаҳол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак ҳидланади.
Тунда қўрқув юз берса – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул, сандал ҳидланади.
Асабий тарангликлар оқибатида терида доғлар пайдо бўлса – грейфрут, лимонўт, атиргул, мойчечак ҳидланади.
Соч тўкилишида – грейпфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланади.
Юрак уриши тезлашганда – арпабодиён, ялпиз, лаванда ҳидланади.
Юракда оғриқ пайдо бўлса – яронгул, лаванда, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади.
Ошқозон оғриғида – арпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади.
Қонда қанд моддаси ошса – ёронгул, грейпфрут, лимон, қораарча, эвкалипт ёрдам беради.
Тананинг ҳимоя кучи заифлашганда – арпабодиён, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, қарағай, долчин, туринж (лимон), ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради.