Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилади

Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилади

 

Президент қарорига кўра:

фуқаролар ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиши мумкин бўлади;

тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини оилавий шифокорлар электрон тарзда йўллайди;

“Инсон” марказлари ходимлари вояга етган шахсларнинг функционаллигини баҳолашни бошлайди. Агар шахс марказга бора олмаса, баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган ТИЭКлар ногиронликни белгилаши бекор қилиниб, ногиронликни туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар белгилайди.

Ушбу тартиб 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача қолган ҳудудларда жорий этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: