Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
У Шавкат Мирзиёев билан барча соҳалардаги ҳамкорлик ва қирғиз-ўзбек муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
Икки давлат раҳбарлари икки томонлама лойиҳаларни онлайн тарзда бошлаб беради.
Жапаров Ўзбекистонда Қирғизистон маданият кунлари очилишида ҳам иштирок этади. Ташриф доирасида Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ва икки давлат университетлари ректорлари форуми ҳам ўтказилади.