Трамп Россияга қарши санкцияларни қувватламайди
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни қўлламаслигини айтди.
Дональд Трамп халқаро нашрларга берган интервьюсида Россияга киритилган санкцияларга аввалдан қарши бўлганини айтган. Шунингдек, у санкция қўллаш сиёсатини хато деб таърифлаган.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Bloomberg агентлигига берган интервьюсида санкциялар тарафдори эмаслигини айтди.
“Мен санкцияларни ёқтирмайман. Бунга аввалдан қарши бўлганман”, деган Трамп амалдаги президентнинг Россияга нисбатан тутган йўлига муносабат билдириб.
Шу билан бирга, собиқ президент Тайванни Хитойнинг эҳтимолий босқинидан ҳимоя қилиш ғоясига ҳам совуққон муносабатда эканини билдирган. Украинадаги махсус операция учун Россияни “жазолаш” қанчалик мантиқсиз бўлса, Тайван борасида Хитойга рақиб бўлиш ҳам шу қадар маъносиз эканини билдирган.
“Санкция сиёсати Оқ уй мавқейини туширмоқда. Дунё мамлакатларининг Вашингтонга нисбатан муносабати ёмон томонга ўзгармоқда”, деган президентликка номзод Трамп.
Эрон масаласида эса Трамп янги чекловлар жорий этиши мумкинлигини билдирган. Россия ва Хитойдан фарқли равишда Эроннинг АҚШ манфаатларига таҳдиди жиддий экани айтилган.