Самарқандда 13 яшар болани Дамасга занжир билан кишанлаган эркакка суд ҳукми ўқилди

Самарқандда 13 яшар болани Дамасга занжир билан кишанлаган эркакка суд ҳукми ўқилди

Самарқандда 13 яшар бола Damas’да оёғи занжир билан кишанланган ҳолда топилганди. Мактаб ўқувчисининг оёғини занжирлаган эркакка суд ҳукми ўқилди.

2011 йилда туғилган Ш.Ш Пахтачи тумани Қалқон-жасорат ҳарбий спорт мактабининг 6-синфида ўқийди. Ш.Ш.нинг васийлари Ж.С. ва Э.М. мазкур мактаб ўқитувчиси Х.Ш.ни чақириб, хулқи оғирлиги туфайли болани Самарқанд вилояти Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб боришни сўраган.

2024 йил 15 март куни мактаб ўқитувчиси Ш.Х. вояга етмаган Ш.Ш. гўёки автомашинадан тушиб қочиб кетмасин, деган важ билан Damas’нинг орқа ўриндиғида ғайриқонуний тарзда бола оёқларини темир занжир билан боғлаб қўйган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судида ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди, 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: