Лондон: «Ғазодаги вазиятга чидаб бўлмайди»

Лондон: «Ғазодаги вазиятга чидаб бўлмайди»

Британиянинг янги Бош вазири Кей Стармер Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, «бегуноҳ тинч аҳоли» азобига дунё ортиқ чидамаслигидан огоҳлантирди.

Унинг тушунтиришича, Буюк Британия ҳукумати сиёсати Ғазодаги маҳбусларни озод қилишни таъминлаш ва гуманитар ёрдамни оширишни ўз ичига олади. Стармернинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш бунга эришишнинг «ягона йўли».

исроил ва фаластинликлар «барқарорлик, тинчлик, нормализация ва икки давлат ечими»га содиқликларини янгилашлари керак, дея қўшимча қилди Британия бош вазири.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: